“Реал” Мбаппе учун 135 млн евро тўлайди, фақат ...

16 июнь,2017, 09:12 465

“Реал” Мбаппе учун 135 млн евро тўлайди, фақат ...

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси иқтидорли ҳужумчи Килиан Мбаппени сотиб олиш бўйича “Монако” билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Goal хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, “Монако” 18 ёшли футболчи учун 135 миллион евро сўрамоқда. Мадриднинглар ушбу суммани тўлашга тайёр. Бироқ “Қироллик клуби” Альваро Моратани 90 миллион еврога сотсагина юқоридаги трансферни амалга ошира олади.

Қайд этиш керакки, Мбаппени “Монако” билан амалдаги шартномаси 2 йилдан сўнг якунига етади. Ёш футболчига, шунингдек, “Манчестер Сити” ва “Арсенал” қизиқиш билдирганди.