"Реал" Мбаппени ҳафа қилмоқчи

8 июнь,2017, 11:10 1628

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон "Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш фикридан қайтмади.
Аммо, "қироллик клуби" монаколиклар 135 млн евро талаб қилаётган 18 ёшли футболчи учун 85 млн ва унга қўшимча яна 10 млн бонус таклиф қилмоқчи. Бироқ, Франция чемпиони ушбу суммага футболчисини қўйиб юбормаслиги мумкин. Айтиш лозимки, Мбаппенинг ўзи "Реал"да ўйнаш истагини билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шунингдек Мбаппени  тўрт инглиз клуби - "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Арсенал" ўз сафида кўришни ҳохламоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.