“Реал” Моратани айтган нархига сотмоқчи

14 июнь, 13:25 325

“Реал” Моратани айтган нархига сотмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Альваро Моратани қанчага сотиши маълум бўлди. Marca нашрининг хабар беришича “қироллик клуби” 24 ёшли форвардни 90 млн евродан камига сотмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мората 73 млн евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди. Агар бу трансфер амалга ошса у испан футболи тарихидаги энг қиммат футболчи бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам айтилган эди.

Маълумот учун, Мората якунланган мавсум Ла Лиганинг 26та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.