"Реал" Моратанинг нарҳини 80 млн еврога туширди

24 июнь,2017, 13:30 744

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората жамоадан кетиш истагини билдирмоқда.

Marca нашрининг маълум қилишича  “қироллик клуби” 24 ёшли футболчи учун 80 млн евро талаб қилмоқда ва бу нарҳни пасайтирмоқчи эмас. Таъкидлаш керакки, “Реал” дастлаб Моратани 90 млн еврога баҳолаётган эди.

Хабарларга қараганда Испания терма жамоаси аъзосининг ўзи ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Манчестер Юнайтед”га ўтишга рози. Қолаверса, манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам Моратани жамоаси учун керакли футболчи деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда иккала жамоа ўртасида музокаралар давом этмоқда. Бу борадаги якуний қарор эса янги ҳафтада қабул қилиниши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.