“Реал” Неймарга ўз трансфер нархидан икки баробар ортиқ маош тўламоқчи

12 ноябрь,2017, 14:59 620

“Реал” Неймарга ўз трансфер нархидан икки баробар ортиқ маош тўламоқчи

“Реал Мадрид” раҳбарияти ёзги трансфер мавсумида яна битта юлдуз футболчини харид қилишни режалаштирмоқда.

Шуни такидлаш лозимки, клуб рахбарияти агар жамоада оғир жароҳат олганлар бўлмаса, қишки трансфер бозори вақтида 200 млн евро эвазига янги футболчи сотиб олишга қарор қилган.

“Қаймоқранглилар”нинг биринчи ва асосий танлови айни пайтда ПСЖ сафида тўп сураётган Неймар эканлиги таъкидланмоқда. Шунингдек, агар бу келишув амалга ошадиган бўлса, Флорентино Перес янги юлдузнинг маошини 450 млн еврога қадар оширмоқчи.

Маълумот учун “Қироллик клуби” ёш ва келажаги порлоқ юлдузларни харид қилишни тўҳтатмаяпти, яқинда “Атлетик” клуби дарвозабони Кепа Аррисабала жамоага қўшилиши эҳтимоли бор.  

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.