“Реал” Неймарни қандай уялтирди?

8 май,2017, 13:13 1211

“Реал” Неймарни қандай уялтирди?

 

“Барселона” шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик футбол юлдузи Неймар клуб раҳбарияти ва мухлислари олдида ноқулай вазиятга тушиб қолди.

Каталония клуби хўжайинлари Неймарнинг обрўсиан фойдаланиб, “Фламенго” жамоасида порлай бошлаган истеъдод эгаси – Жуниор Винисиусни ўз таркибига қўшиб олмоқчи эди. Ҳатто Неймар футболчи билан мулоқот қилиб, уни Каталонияга таклиф қилди ва ўзи билан бирга тўп суришига ишонч билдирди.

Амалда бундай бўлмади. “Барселона”нинг ашаддий рақиби  - “Реал” осон ва синалган усулдан фойдаланди. Мадрикликлар футболчининг ота-онасини клубга таклиф қилди ва уланинг кўнглини олди. Натижада Винисиус Зинедин Зидан жамоасини танлади.

Ўз ўрнида ёш иқтидор эгаси бразилияликларнинг кумирига айланган Неймарнинг даъватидан кўра, ота-онасининг маслаҳатини устун қўйди.

SPORTS.uz  

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.