“Реал” Пепега ўринбосарни “Порту”дан топди

16 март,2017, 10:18 480

“Реал” Пепега ўринбосарни “Порту”дан топди


Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ҳимоячи Пепенинг келаси мавсумдан бошқа жамоада фаолиятини давом эттиришига ишонмоқда ва шу сабаб унга ўринбосар топиб қўйди.

AS нашрининг тарқатган хабарига кўра, “қаймоқранглилар” “Порту” ҳимоячиси Аугусто Фелипенинг агенти билан келишувга эришган. Энди “Реал” ва “Порту” жамоалари трансфер масалаларини ҳал қилиб олса бўлди. Фелипе ўтган йили “Коринтианс” Португалияга келган эди.

Pepe

27 ёшли бразилиялик футболчининг “Порту” билан тузган шартномаси 2021 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Унинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади.

Ўхшаш хабарлар