“Реал” Рамос билан шартномани узайтиради

26 июнь,2017, 22:12 479

“Реал” Рамос билан шартномани узайтиради

 

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячи Серхио Рамос билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар бермоқда.

Клуб президенти Флорентино Переснинг сўзларига кўра, Рамос билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланади.

Қайд этиш жоиз, 31 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.