"Реал" Роналду кетса, ўрнига кимларни сотиб олишни режалаштирмоқда?

18 июнь, 10:15 277

Мадриднинг “Реал” клуби агар Криштиану Роналдунинг жамоадан кетса, унинг ўрнига кимларни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида ўйламоқда.

Айтиш керакки, “қироллик клуби”нинг шорт-листидан биринчи бўлиб “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўрин олган. “Реал” 18 ёшли футболчи учун 135 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Иккинчи ўриндаги номзод сифатида эса бундан икки ой муқаддам “Ювентус” билан 2022 йилга қадар шартномасини узайтирган Пауло Дибала тилга олинмоқда.

Агар “Реал” юқоридаги номлари тилга олинган икки футболчидан бирин қўлга кирита олмаган тақдирда, “Бавария” форварди Роберт Левандовски учун ҳаракат бошлайди. Кўрамиз воқеалар ривожи қай тарзда кўриниш олар экан.