"Реал" Роналдунинг юртидан икки футболчини олиб келади

28 март,2017, 20:25 834

 

Ёзги трансфер мавсумида жамоа таркибини янгилашга интилаётган "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Португалия чемпионатининг марказий учрашуви - "Бенфика" - "Порту" баҳсига ўз скаутларини юборадиган бўлди.

"Реал" вакиллари 1 апрель куни бўладиган ушбу баҳсда "Порту"нинг икки футболчиси - ҳужумчи Андре Силва ҳамда  ҳимоячи Фелипени кузатади.

21 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди. 27 ёшли Фелипе эса 25 та баҳсда бир жуфт голга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz