“Реал” Серхио Рамосга янги шартнома таклиф қилади

 

“Реал Мадрид” жамоаси ҳимоячи Серхио Рамосга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берган.

“Қироллик клуби” раҳбарияти ҳимоячи билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтириб, жамоа сардорининг маошини оширишга тайёр.

Маълумот учун, Серхио Рамос жорий мавсумда “Реал” таркибида 35 учрашувда майдонга тушиб, 10 та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!