“Реал Сосьедад” афсонаси жамоа сафида 500 ўйинини ўтказди

Испаниянинг “Реал Сосьедат” клуби ярим ҳимоячиси Хаби Прието жамоаси сафида ўтказган ўйинлари сонини 500 тага етказиб олди.

Испания Ла Лигаси 2-туридан ўрин олган “Вильяреал”га қарши баҳс унинг учун юбилей баҳсга айланди.

33 ёшли футболчи бутун фаолиятини мазкур клубга баҳшида этган. Прието 2003 йил жамоа сафида дебют қилган.

Айтганча, Прието сан-себастьянликлар сафида 500 та баҳсда майдонга тушган бешинчи футболчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!