"Реал Сосьедад"нинг 30 ёшли футболчиси фаолияти давомида биринчи марта қизил карточка олди

7 май,2017, 09:55 294

Хабарингиз бор кеча Испания Ла лигасининг 36-туридан тўрин олган "Севилья" ҳамда "Реал Сосьедад" жамоалари баҳси бўлиб ўтди. 1:1 ҳисобида якунланган баҳс меҳмонлар ярим ҳимоячиси Давид Сурутуса учун ёмон хотиралар билан эсда қоладиган бўлди.

Гап шундаки, 30 ёшли франциялик футболчи учрашувнинг 74- ва 79-дақиқаларида ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоғлантирилди. Иккита сариқ карточка ўз-ўзидан қизилга айланди ва Сурутуса майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Эътиборлиси, Давид Сурутуса профессионал фаолияти давомида жами 308та учрашув ўтказган ва уларнинг ҳеч бирида қизил карточка билан жазоланмаган эди. "Севилья"га қарши баҳсдаги қизил унинг учун биринчиси бўлди.