"Реал" Spiegel нашри тарқатган маълумотларга ойдинлик киритди

“Реал Мадрид” раҳбарияти Spiegel нашри тарқатган маълумотларга ойдинлик киритди. Аввалроқ ушбу немис нашри Гарет Бэйлнинг “Реал” сафига кўчиб ўтишидан олдин, 2013 йили мадридликлар Лионель Мессининг отаси билан музокаралар олиб боришган.

“Қироллик клуби” аргентина юлдузининг Мадридга кўчиб ўтиши учун 250 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган. Мессининг ўзига 8 йиллик шартнома ва йилига 23 миллион евро маош таклиф қилишган. Шу қатори Леонинг отасига 1 миллион евро бонус сифатида таклиф қилишган. Аммо, “қаймоқранглилар” раҳбарияти бу маълумотларни рад этди.

Маълумот учун, хужумчи ва “Барса” ўртасидаги янги шартнома 2021 йилгача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!