"Реал" Тибо Куртуани харид қилса, Навасни ПСЖга сотади

Англиянинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Diario Gol хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” сўнгги чизиқни кучайтириш борасида ўйламоқда. Бунинг учун мадридликлар “Челси” посбони Тибо Куртуани ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Агар “Реал” бельгиялик дарвозабонни Мадридга олиб келса, Кейлор Навасни ПСЖга сотиши мумкин.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!