“Реал” “Валенсия”нинг 20 ёшли футболчисини сотиб олади

“Валенсия”нинг ёш ҳужумчиси Рафа Мир Мадриднинг “Реал” клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Football Espana хабар бермоқда.

“Қироллик клуби” қишдаёқ 20 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Улар шу йўл билан клубнинг иккинчи жамоаси – “Кастилья”ни кучайтирмоқчи.

Футболчининг трансфери мадридликларга арзимаган пулга сотиб олишлари мумкин. Боиси, Рафа Мирнинг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Мир ўтган мавсум “Валенсия” сафида дебют қилган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!