"Реал" Хамесни ижарага бериб юбориши ҳам мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Хамес Родригес билан ҳайрлашишга тайёр.

COPE нашрининг маълум қилишича, “қирллик клуби” колумбиялик футболчини сота олмаган тақдирда, уни ижарага бериб юбориши ҳам мумкин. Таъкидлаш керакки, 25 ёшли футболчини “Бавария” клуби икки йилга ижарага олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, мавсум давомида бир қатор испан ОАВлари Родригеснинг “Реал”да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ва шу сабаб жамоадан кетиши ҳақида жуда кўп бор ёзишди. Унинг хиўматларига "Бавария"дан ташқари "Интер" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Хамес якунланган мавсум Испания Ла Лигасида жами 22та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!