“Реал” Хамеснинг нарҳини эълон қилди

15 май,2017, 22:41 767

“Реал” Хамеснинг нарҳини эълон қилди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг “Саньтяго Бернабеу”даги тақдири ҳамон сўроқ остида қолмоқда. Таъкидлаш керакки, колумбиялик футболчи Карло Анчелотти даврида доимий ўйин амалиётига эга бўлаётган эди. Бироқ, Рафаэль Бенитес жамоага бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг у заҳирага михланди. Кейинроқ Зидан жамоага келганидан сўнг эса Хамес доимий бўлмасада яна майдонга тушишни бошлади.

Айтиш лозимки, 25 ёшли футболчи аллақачон агенти Жорже Мендешдан ўзига янги жамоа топишни сўраган. Ўз навбатида “Реал” ҳам унинг ҳохишига қарши эмас ва Хамесни 75 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Уни қўлга киритишга эса Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий бел боғлаган.