“Реал” Харри Кейнни харид қила олмаса, МЮ ҳужумчисини сотиб олади

Хабарингиз бор, Испаниянинг “Реал” клуби “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олишга киришган. Агар ушбу трансфер амалга ошмаса, мадридликлар Англиядан бошқа футболчи кўзлаб қўйишди. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” олдинги чиқизни кучайтириш учун “Манчестер Юнайтед” форварди Маркус Рэшфордни Ла Лигага ўтказишни режалаштиришган.

Агар лондонликлар Кейнни қўйиб юборишмаса, “Реал” раҳбарияти Рэшфорд трансферини амалга оширишга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!