“Реал” Златан Ибрагимовичнинг хизматидан воз кечди

25 июнь, 19:57 389

“Реал” Златан Ибрагимовичнинг хизматидан воз кечди

 

Испаниянинг “Реал” клуби ўз сафига Златан Ибрагимовични қўшиб олиши мумкин эди. Аммо ушбу жараён амалга ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” Ибра билан шартнома имзолашдан бош тортди. Чунки ҳужумчининг агенти мадридликларга 2018 йилнинг ёзигача бўлган шартнома таклиф қилган. Аммо “Реал” раҳбарияти буни амалга оширишни истамади.  

Маълумот ўрнида, Златан якунига етган мавсум 28 ўйинда 17 та гол уришга эришди.