"Реал" афсоналари "Рома"нинг собиқ юлдузларини тор-мор келтиришди (видео)

12 июнь, 12:15 860

Мадриддаги “Саньтяго Бернабеу” стадионида “Реал” ва “Рома” клубларининг яқин ўтмишдаги юлдуз футболчилари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

Голларга бой кечган баҳс 4:0 ҳисобида “галлактикослар”нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда Фернандо Морьентес дубль қайд этган бўлса, Луиш Фигу ва Эдвин Конголар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Қуйида ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: