“Реал” афсонасининг куни Францияга қолдими?

1 июнь, 09:13 262

“Реал” афсонасининг куни Францияга қолдими?

Узоқ йиллар давомида “Реал Мадрид“ ва Испания термаси шарафини ҳимоя қилган ва айни вақтда “Порту” клубида тўп сураётган Икер Касильяс фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

RMC нашрининг маълум қилишича, 36 ёшли посбонни “Марсель” жамоаси ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Клуб испаниялик футболчи билан бир йиллик шартнома имзолашга яқин экани айтилмоқда. Аввалроқ “Порту”ёзги трансферлар мавсумида Касильясни қўйиб юборишга тайёр эканлигини маълум қилганди.