"Реал" агар Иско шартнома имзоламаса уни "синдириш" билан таҳдид қилмоқда

28 март, 11:00 556

 

Испания чемпионати пешқадами "Реал" анчадан буён Искони янги шартномани имзолашга кўндира олмаяпти. Испания терма жамоаси ўйинчисини "Барселона" ўз таркибига қўшилишга чақирмоқда.

Мадрид клуби раҳбарияти бу футболчи шартномасини якунлаб, Каталонияга эркин агент мақомида кетишидан хавотирда. Шунинг учун "Реал" раҳбарияти агар Иско шартнома имзоламаса унга умуман ўйин амалиёти берилмаслигини айтмоқда. Маълумки, замонавий футболда бир неча ҳафта майдонга тушмаган футболчи ҳар жиҳатдан "синиб" қолади.

Яқинда "Реал" Искога йилига олти миллион евро маош тўланадиган олти йиллик шартнома таклиф қилган эди.

SPORTS.uz