"Реал" ашаддий рақибининг футболчисини олади

4 апрель,2017, 22:00 987

 

"Реал"нинг ашаддий рақиби - Мадриднинг иккинчи клуби "Атлетико" жамоасига тегишли бўлган Тео Эрнандес фаолиятини Зинедин Зидан қўл остида давом эттириши мумкин.

"Реал" раҳбарияти бу футболчига белгиланган 24 миллион евро миқдорилаги трансфер суммасини тўлашга рози бўлди. 19 ёшли футболчи чап қанот ҳимоясида Марселога ўринбосар бўлади.

Айни пайтда ижара асосида "Алавес" таркибида ўйнаётган Тео Эрнандес 29 та учрашувда майдонга тушди ва ёрқин ўйини билан мутахассислар эътиборига тушди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.