"Реал" футболчилари "Барселона" футболчиларидан кам маош олади(ми?)

"Маrca" нашри "Реал" ҳамда "Барселона" футболчиларининг янги мавсумда футболчиларнинг маошлари учун қанча пул сарф этишини ҳисоблаб чиқди.

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, ушбу мавсумда "Барселона" маошлар учун 470 млн  евро. "Реал" эса 450 млн евро сарф этади.

Қайд этиш жоиз, сўнгги икки йилда бу  кўрсаткич "Реал"да каттароқ эди. Жумладан, ўтган мавсум "Реал" 431 млн, "Барселона" эса 421 млн еврони маошлар учун сарфлаган эди.

Маълумот учун, Испания чемпионатида иштирок этувчи жамоалар бу борадаги маълумотларни 19  сентябрга қадар Ла Лига раҳбариятига топширишлари лозим бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!