“Реал” футболчилари Зиданнинг устидан Пересга шикоят қилишди

9 май, 21:25 1149

“Реал” футболчилари Зиданнинг  устидан Пересга шикоят қилишди

“Diario Goal”нинг хабар беришича, “Реал”  бош мураббийи Зинедин Зиданни деб 4 футболчи жамоани тарк этмоқчи. Юқорида номи тилга олинган манбанинг қайд этишича, Хамес Родригес, Альваро Мората, Матео Ковачич ва Лука Модричлар клуб президенти Флорентино Пересга жамоадан кетишларини маълум қилишган.

Родригес “МЮ”, Мората эса “Челси”га ўтиши ОАВларда бот-бот янграб келмоқда. Ковачич эса Зидандан унга кўпроқ ўйин амалиёти беришини сўраган. Модричга эса Зидан жамасида ўйнаш ёқмаяпти.