“Реал” футболчилари қўлга киритилган иккита соврин учун қанча мукофот олишади?

Маrca нашри хабарига кўра, Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари 2016/17 йилда қўлга киритилган муваффақиятлар учун ҳар бири 1,5 млн евро миқдорида мукофотга эга бўлишади.

Қайд этиш жоиз, “Реал” Испания Ла лигасида энг яқин таъқибчи “Барселона”ни 3 очкога ортда қолдирди ва чемпион бўлди. Европа Чемпионлар лигаси финалида эса кеча “Ювентус” ортда(4:1) қолдирилди ва “қироллик клуби” кетма-кет иккинчи мавсум ЕЧЛда ғалаба қозонган илк жамоага айланди.

Маълумот учун, ўтган йили ЕЧЛдаги ғолиблик учун жамоа футболчилари 700 минг евродан мукофот пулига эга бўлишган эди. Шунингдек, “Камп Ноу”да қўлга киритилган ғалаба учун 100 минг евро миқдоридаги мукофотга эга бўлишганини қўшимча қилиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!