“Реал” футболчиси 642 минг еврони хайрия қилди

10 июнь,2017, 19:31 589

“Реал” футболчиси 642 минг еврони хайрия қилди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос махсус ташкил этилган хайрия кечасида 642 минг евро тўплай олди.

“Барчаси кутилганидек ўтди. Раҳмат!”, – деб айтиб ўтди Кроос.

Маълумот учун, Тони Кроос 2015 йилда оғир хасталикка чалинган болаларга ёрдам бериш учун хайрия фондини ташкил этган эди ва германиялик футболчи ҳар ой мазкур фонднинг ҳисоб рақамига маблағ ўтказишни канда қилмай келади.