"Реал" футболчиси АПЛ жамоаларининг қизиқишига учради

603

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес фаолиятини Англия Премьер-Лигасида давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo хабарига кўра, унга АПЛнинг бир йўла икки клуби қизиқиш билдирмоқда. Булар "Арсенал" ва Ливерпуль" жамоаларидир. 

Маълумот учун, 26 ёшли футболчининг "қироллик клуби" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.