“Реал” футболчиси ЕЧЛ финалидан кейин келажагини ҳал қилади

30 май,2017, 09:20 612

“Реал” футболчиси ЕЧЛ финалидан кейин келажагини ҳал қилади

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳамон билмаяпти. Бу ҳақда AS нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Мората “Ювентус”га қарши ЕЧЛ финалидан кейин “Реал”да қолиш-қолмаслиги борасида қарор қабул қилади. Аввалроқ мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи билан суҳбатлашгани ва унга келаси мавсумда етарлича ўйин амалиёти беришга ваъда қилди.

Маълумот ўрнида, Альваро Мората якунига етган мавсумда Ла Лиганинг 26 ўйинида (шулардан 14 тасида асосий таркибда) тушиб, 15 та гол ва 4 та голли пасга муаллифлик қилди.