"Реал" футболчиси Франция терма жамоасига чақиришмаётгани учун Испанияда ўйнамоқчи

23 октябрь,2017, 11:00 395

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес келажакда Испания терма жамоасида ўйнаши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. Уни Франция терма жамоасига чақиришмаётгани бунга сабаб бўлиши мумкин.

“Мен Испания терма жамоаси учун ўз эшикларимни ёпмайман. Чунки, мени кетма-кет икки сафардан буён Франция ёшлар терма жамоасига чақиришмаяпти. Айнан шу нарса мени жаҳлимни чиқармоқда. Агар бу нарса яна давом этаверадиган бўлса, у ҳолда мен ўзим учун бошқа йўлларни излашга мажбур бўламан”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор ОАВлар Эрнандес Испания терма жамоасида ўйнаш учун розилик бергани ҳақида хабарлар тарқатишган эди.