“Реал” футболчиси Пикедан кечирим сўради

10 июнь,2017, 15:50 934

“Реал” футболчиси Пикедан кечирим сўради

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Дани Карвахаль “Барселона” футболчиси Жерар Пикедан кечирим сўради.

Гап шундаки, “қаймоқранглилар” Испания чемпионатида зафар қучгандан кейин Карвахаль Мадрид кўчалари бўйлаб саёғат давомида қўлини баланд кўтариб шундай бақирган: “Пике, ярамас, чемпионни табрикла!”

Карвахаль Пике смс ёзиб, ундан кечирим сўраган. Пике ўзи Испания терма жамоасидаги ҳамкасбининг узрини қабул қилган.