"Реал" футболчиси Рафаэль Надал билан теннисда беллашишни хоҳлаган


Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос футболдан бошқа спорт тури билан шуғулланганда ҳам машҳур бўлиб кетишига ишончи комил эканлигини таъкидлаб ўтган. Испания терма жамоаси аъзоси футболдан ташкари теннис ўйнашни ҳам ёқтиради.

Агар мен футболчи бўлмаганимда бошқа спорт тури билан шуғулланган бўлар эдим. Мен ҳар доим теннис ўйнашни ёқтираман. Шундай бўлганда мен Рафаэль Надаль билан куч синашган бўлар эдим, – дейди Рамос Marca нашрига.

nadal

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал испаниялик тажрибали ҳимоячи мадридликлар сафида 500-учрашувини ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!