"Реал" футболчисини "Интер"га сотиши мумкин

24 май, 15:20 448

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Данило “Интер”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Cadena Ser нашрининг хабар беришича, “нерадзуррилар” 2021 йилга қадар “Реал” билан шартномаси бўлган бразилиялик футболчи масаласида расмий таклиф юборишган.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум Ла лигада “қироллик клуби” сафида бор йўғи 17та баҳсда иштирок этган. Шу боис у миланликларнинг таклифини кўриб чиқмоқда. Агар у жамоасини ўзгартиришга қарор қилса, “Реал” бунга қаршилик қилмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Данилонинг 16 млн еврога баҳоламоқда. Таъкидлаш керакки, у 2015 йилда “Порту”дан 31,5 млн евро эвазига “Реал”га кўчиб ўтган эди. Футболчига шунингдек Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

"Реал" ҳимоячиси "Арсенал"га ўтиши мумкин>>>

Ла лига. “Реал” Испания чемпиони!>>>