“Реал” ҳам “Барселона”, ҳам “Бавария”нинг рекордларини “қулатди”

11 май, 03:32 899

“Реал” ҳам “Барселона”, ҳам “Бавария”нинг рекордларини “қулатди”

Кеча Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсида “Реал” “Атлетико”га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва икки ўйин натижасига кўра, финал йўлланмасига эга бўлди.

Қайд этиш жоиз, “Реал” кечаги натижадан сўнг икки рекорд ўрнатди. Биринчиси, кетма-кет ўйинларда гол киритиш бўйича “Бавария”нинг рекорди такрорланди – 61 ўйин. Немислар 2012-2013 йилларда худди “Реал” сингари кетма-кет 61 баҳсда майдонни голсиз тарк этишмаган.

Қолаверса, Кардиффда бўладиган финал ўйини “қироллик клуби” учун еврокубоклардаги 19-фанл бўлади ва бу борада 18 та финали бор “Барселона” рекорди янгиланди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.