“Реал” ҳеч бир жамоа қила олмаган ишни уддалади

4 июнь, 03:33 333

“Реал” ҳеч бир жамоа қила олмаган ишни уддалади

Мадриднинг “Реал” клуби “Ювентус”ни ЕЧЛ финалида мағлуб этиш орқали кетма-кет иккинчи бор ЕЧЛда ғолиб чиққан илк жамоага айлангани ҳақида маълумот берган эдик.

Бундан ташқари, “қаймоқранглилар”нинг бугун Буффон дарвозасига киритган биринчи голи ЕЧЛдаги 500-голи сифатида тарихда қолди ва бу натижага эришган илк жамоага айланди.

Маълумот учун, “Барселона” 459, “Бавария” 415, “Манчестер Юнайтед” 350 ва “Арсенал” 281 бор клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирда гол киритишга муваффақ бўлган.