"Реал" ҳимоячиси "Арсенал"га ўтиши мумкин

23 май,2017, 19:10 849

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Данило фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Don Balon нашри тарқатган хабарларга қараганда 25 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига Лондоннинг “Арсенал” клуби жиддий қизиқиб қолган. Аниқроғи, “канонирлар” Данилони ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Эктор Бельеринга муносиб номзод сифатида қарашмоқда.

Маълумотларга кўра Франциянинг ПСЖ клуби ҳам Данилони ўз сафида кўришни истамоқда. Айтиш керакки, футболчининг ўзи ҳам жамоасиини ўзгартиришга қарши эмас. Боиси, у “Реал”да Дани Карвахалнинг соясида қолиб кетмоқда.