"Реал" ҳимоячиси учун "Ювентус"дан 19 млн евро талаб қилмоқда

28 июнь, 12:17 352

Италиянинг “Ювентус” клуби “Реал” ҳимоячиси Данилони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Итальян ОАВда ёзишларича, 25 ёшли футболчи учун “кекса синьора” Мадрид клубига 15 млн евро таклиф этган. Бироқ “Реал” Данилони 19-20 млн еврога сотишни мўлжалламоқда.

Яқин кунларда туринликлар Данило борасида янги таклиф билан чиқишлари айтилмоқда.

“Ювентус” Данилони жамоадан кетган Дани Алвеснинг ўрнига олиб келишни мўлжаллаган.