“Реал” ҳужумчиси Франция чемпионатига ўтиши мумкин

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Мариано Диас ўз фаолиятини Францияда давом эттириш мумкин.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, унинг хизматларига “Лион” қизиқиш билдирган. Француз клуби ёш футболчини жамоани тарк этиши кутилаётган Александр Ляказеттга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Мадридликлар Диасни қайта сотиб олиш шарти билан 15 млн еврога трансфер қилишга тайёрлар. “Лион” эса 10 млн евро таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!