“Реал” ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби "Реал" форварди Карим Бенземани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “болғачилар” 30 ёшли франциялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва бунинг эвазига футболчи учун “қироллик клуби” томонидан сўралаётган 60 млн еврони тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 33та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!