"Реал" ҳужумчиси келгуси мавсумни "Валенсия"да бошлаши мумкни

“Валенси” клуби жорий мавсумни "Райо Вальекано"да ўтказаётган “Реал” ҳужумчиси Рауль де Томасга жиддий қизиқиб қолди.

Айтиш лозимки, 23 ёшли форвард жорий мавсум Сегундада 21та баҳсда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 18та гол киритишга эришди. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган ва шу боис мадридликлар уни тезроқ сотиб юборишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Хабарларга қараганда “кўршапалаклар” аллақачон бу борада музокараларни бошлаб юборишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!