“Реал” жамоаси “Барселона”нинг рекордини “қулатди”

19 апрель, 04:04 843

“Реал” жамоаси “Барселона”нинг рекордини “қулатди”

ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Реал” хамда “Бавария” клублари ўртасидаги баҳс(4:2)да мезбонлар рақибини қўшимча бўлимларда мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Шу тариқа “Реал” кетма-кет 7 йил ярим финалга чиққан илк жамоага айланди. Сўнгги бор мадридликлар 2011 йилда ушбу босқичга етиб кела олишмаган эди.

Бундан олдинги рекорд эса “Барселона”га тегишли эди ва каталонияликлар кетма-кет 6 мавсум(2008-2013) ЕЧЛ ярим финалига чиқишга эришган эдилар.