"Реал" кетма-кет 4-марта ЕЧЛда "Атлетико"ни доғда қолдирди

11 май,2017, 09:50 457

Мадриднинг “Реал” клуби кечаги ғалабадан сўнг ҳамшаҳари “Атлетико” (4:2) устидан УЕФА Чемпионлар лигасида кетма-кет 4-марта устун келди.

Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” 2014 йил финалда, 2015 йил чорак финалда ва 2016 йил яна ҳал қилувчи баҳсда “матрасчилар”нинг мусобақадаги мувоффақиятсизликларига сабабчи бўлган эди. Кечаги ярим финал учрашуви эса Диего Симеоне шогирдлари учун кетма-кет тўртинчиси бўлди.