“Реал” клуб президенти бўлишни хоҳлаётган Надални табриклади

12 июнь,2017, 16:45 485

“Реал” клуб президенти бўлишни хоҳлаётган Надални табриклади

Мадриднинг “Реал” клуби испаниялик теннисчи Рафаэль Надални Стэн Варинка устидан қозонилган “Ролан Гаррос” турниридаги ғалаба (6:2, 6:3, 6:1) билан табриклади.

Мадрид клуби директори бўлишни хоҳлаётган 31 ёшли теннисчи “Ролан Гаррос” мусобақасида 10-марта бош совринни боши узра баланд кўтарди.

Рафа Надални “Ролан Гаррос”даги 10-ғалаба билан табриклаймиз, – дея овозли ёзув қолдирган “Реал” твиттери.