"Реал" марказни кучайтирадиган зўр футболчини олади

 

Зинедин Зидан "Реал"ни қабул қилиб олганидан буён жамоа ярим ҳимоясини кучайтириш ҳақида бош қотирмоқда. Франциялик мутахассис ёзда ўз ҳамюрти Поль Погбани олиш орқали марказни мустаҳкамламоқчи эди. Бироқ, Погбани "Манчестер Юнайтед" илиб кетди.

Энди "Реал" раҳбарияти "Наполи" ярим ҳимоячиси   оғиз солмоқда. Бу футболчи "Наполи"га 2016 йили "Удинезе"дан кўчиб ўтган. 22 ёши польшалик ярим ҳимоячи жорий мавсумда А серияда 22 та ўйинда иккита гол урди ва олтита голли пас узатди.

Трансфер баҳоси 70 миллион евро қилиб белгиланган Пётр Зелиньскига "Реал"дан ташқари, "Челси" ва "Ливерпуль" ҳам кўз тикмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!