“Реал” мавсумдаги тўртинчи мағлубиятини қай тарзда қабул қилди? (видео)

Бугун Испания Ла лигасида 23-тур ўйинлари давом эттирилди. Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Вильярреал”ни қабул қилди.

Мезбонлар ўйин давомида катта устунликка эга бўлганларига қарамай, юзага келган қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.

Учрашув сўнггида эса меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди ва Форнальс тўп киритиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Бу “Реал”нинг Ла лига доирасида мавсум давомида учраган тўртинчи мағлубияти бўлди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳи билан танишасиз.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!