“Реал” мухлислари учун хушхабар!

25 май, 09:00 722

“Реал” мухлислари учун хушхабар!

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Даниэль Кархаваль “Ювентус”га қарши кечадиган ЕЧЛ финалига қадар жароҳатидан бутунлай фориғ бўлади.

Marca нашрининг хабар беришича, футболчида оғриқнинг қайтиши кузатилмаса, у финал учрашувини илк дақиқалардан бошлаб ўтказа олади.

Иқтидорли ҳимоячи “Атлетико Мадрид”га қарши (3:0) ЕЧЛ ярим финал илк ўйинида жароҳат олганди. Тиббий кўрикдан кейин унда тизза ости мушакларининг иккинчи даражали шикастланини аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Реал” ўртасидаги ЕЧЛ финали 3 июнь куни Кардифф шаҳридаги “Миллениум” стадионида бўлиб ўтади.