“Реал” мухлислари яна Гарет Бэйлга қарши чиқди

1 май,2017, 18:09 568

“Реал” мухлислари яна Гарет Бэйлга қарши чиқди

 

Испания нашрлари Мадриднинг “Реал” клуби мухлислари ўртасида яна бир қизиқарли сўровнома ўтказди. Сўровномада “Реал”нинг “Атлетико”га қарши ЕЧЛ ярим финалида жароҳатланган Гарет Бэйлнинг ўрнида ким ўйнаши кераклиги сўралди.

Сўровномада қатнашган респондентлар Искони танлаган. Ярим ҳимоячи учун 60 фоиз ишқибозлар овоз берди. Иккинчи ўринда Марко Асенсио (21 %) бўлса, Лукас Васкесга (6 %) мухлис овоз берган.

Қайд этиш керакки, уэльслик футболчи жароҳатсиз бўлган вақтда ҳам мадридликлар мухлислари унинг ўрнига Искони кўришни истаган

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Атлетико” ўртасида дастлабки баҳс 2 май куни бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 10 майда ўтказилади.