“Реал” “нишон”га олган футболчини “Барселона” илиб кетмоқчи

10 апрель, 21:15 728

“Реал” “нишон”га олган футболчини “Барселона” илиб кетмоқчи


“Барселона» клуби раҳбарияти “Алавес” жамоаси ярим ҳимоячиси Тео Эрнандес хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради AS нашри.

Манбада ёзилишича, каталон клуби футболчи учун 24 млн евро беришга тайёр. Шунингдек, ушбу футболчига Мадриднинг “Реал” клуби ҳам шунча таклиф қилган ва Тео билан дастлабки келишувлрага эришган.

Эрнандеснинг трансфер ҳуқуқи “Атлетико” клубига тегишли, аммо у “Алавес”да ижара асосида тўп суриб келмоқда.

“Реал” Эрнандесга беш йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр ва унинг маоши ҳар мавсумда ошиб боради: 2017/2018 ва 2018/2019 мавсум € 6 млн евро олса, 2019/20 мавсум — € 7 млн бўлади. 2021/2022 мавусмга келиб эса 9 млн еврога етади.