“Реал” ўзи излаган футболчини топди

 

Мавсум якунланиши билан “Реал” жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Пепе Хитой чемпионатига йўл олади.

Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан айни пайтда Пепенинг ўрнини боса оладиган истеъдодли ҳимоячи қидирмоқда. “Реал” скаутлари бош мураббий талабидаги ҳимоячини “Порту”дан топди ва бу футболчи Мадрид клуби раҳбарларига маъқул келди.

Мадридликлар бразилиялик ҳимоячи Аугусто Филипенинг агенти билан оғзаки келишувга эришди. Энди улар ўтган йили бу ҳимоячини “Коринтианс”дан олиб келган “Порту”ни трансферга кўндири керак.

27 ёшли футболнинг трансфер суммаси 50 миллион еврога баҳоланган. Лекин португалияликлар ҳимоячини ярим нархига ҳам бериб юборади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!